Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк биринчи чорак бўйича ҳисобот берди

Марказий банк биринчи чорак бўйича ҳисобот берди

Фото: «Uz24.uz»

2018 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекисонда истеъмол товарлари асосий турларининг нархлари даражаси барқарорлашди.

Кўрсатилган даврда истеъмол товарларининг асосий турлари учун нархлар ўртача 1 фоизга ошди, дейилади Марказий банк ахборот хизмати хабарида.

Март ойида бу товарлар гуруҳининг ўртача нархи 0,4% га, январь ва февраль ойларида эса 0,6% ва 0,7% га пасайган. Хусусан, 2018 йил январь-март ойларида помидор 46,4%, тухум 23,3%, шакар 10%, картошка 6,2%, гуруч 4,2%, ўсимлик ёғи 3,2% га, буғдой уни 2,2% га, сабзи 1,8% га ўсди.

Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари орасида кийим-кечак савдоси 4,9% га, пойабзал 3,8 га, телевизорлар 7,8% га, чангютгичлар 4,4% га, музлатгичлар 3,5% га камайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг