Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари миқдори маълум қилинди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари миқдори маълум қилинди

Фото: Kun.uz

Марказий банк Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари тўғрисидаги маълумот (2020 йил 1 март ҳолатига)ни эълон қилди.

Қайд этилишича, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика халқаро захираларини бошқариш, ҳисобга олиш ва сақлаш белгиланган.

Халқаро захираларни ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Халқаро захираларнинг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Халқаро захираларни самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари (млн.АҚШ долларида)

01.01.2020

01.02.2020

01.03.2020

28 590,0

29 433,79

30 016,06

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг