Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркорни сарсон қилган иқтисодчи 13 млн сўм жаримага тортилди

Тадбиркорни сарсон қилган иқтисодчи 13 млн сўм жаримага тортилди

Фото: Xabar.uz

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи «Даврон» (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари фаолиятида ўтказилган текширувларнинг қонунийлигини ўрганишда амалий ёрдам сўраб Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга мурожаат қилди.

Аниқланишича, Жиззах вилояти Дўстлик туман Иқтисодиёт ва молия бўлими етакчи иқтисодчиси И.К. томонидан жорий йилнинг 9 август куни «Даврон» МЧЖ томонидан Зафаробод тумани Бирлик, Лолазор ва Узун МФЙ ҳудудида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига ўрнатилган офис контейнерлари ҳамда 16-сонли мактаб биносида сунъий қопламали кичик стадион қурилиши бўйича амалга оширган қурилиш-монтаж ишлари назорат ўлчовидан ўтказилган ҳамда натижаси бўйича далолатномалар расмийлаштирилган.

Жамиятда ўтказилган текширувларнинг қонунийлиги ўрганилганда, иқтисодчи томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишнинг белгиланган тартибига риоя қилинмаганлиги аниқланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5490-сонли Фармонининг 5-бандига кўра, 2018 йил 1 сентябрдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт.

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар ноқонуний ҳисобланади.

Бироқ иқтисодчи тадбиркорлик субъектларида текширишни амалга ошириш бўйича махсус гувоҳномага эга бўлса-да, «Даврон» МЧЖ томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари бўйича ўтказилган текширувни «Ягона давлат назорати» ахборот тизимидан рўйхатга олмасдан ўтказган, текширув давомида унинг қонунда белгиланган ҳуқуқларини тушунтирмаган.

Шунга кўра, вакил девони томонидан И.К.га нисбатан МЖтКнинг 241-2-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари (13,2 млн сўм) миқдорида  жарима жазоси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг