Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Bank Apelsin»га лицензия берилди

«Bank Apelsin»га лицензия берилди

Марказий банк томонидан «Bank Apelsin» акциядорлик жамиятига банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди. 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида «BANK APELSIN» акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилган.

Қайд этилишича, банк тўлиқ Капиталбанк муассислигида ташкил қилинди. Банк Бошқарув раиси шу вақтга қадар Капиталбанк Бошқарув Раиси ўринбосари — Апельсин рақамли филиали бошлиғи вазифасида ишлаб келган Сергей Гималиев Абдулхаевич бўлади.

Бу Ўзбекистондаги бир банк томонидан тўлиқ муассисликда ташкил қилинаётган биринчи банк ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг