Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бозорларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи қай ҳолатда?

Бозорларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи қай ҳолатда?

Фото:«Press24.uz»

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттирди.

Республикамиз бозорлари даги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 5 май ҳолатидаги нархлари


Мол гўшти

28 000 сўмдан– 42 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан - 38 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат «Чорсу» деҳқон бозорида қайд этилган – 32 000 – 42 000 сўм.

Қўй гўшти

28 000 сўмдан – 45 000 сўмгача

Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун «Фарҳод» деҳқон бозори ва Қорақалпоғистоннинг Нукус марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 28000 дан 38 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада ҳам Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти - 42 000 дан 45 000 сўмгача.

Товуқ гўшти

13 000 сўмдан – 20 000 сўмгача

Энг арзон нарх Хоразмда Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорида, ҳамда Намангандаги «Сардоба» деҳқон бозорида қайд этилди – 13 000сўмдан – 15 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдагитовуқ гўшти эса Тошкентдаги Миробод деҳқон бозори ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 14 000 – 20 000 сўм.


Гуруч

4 000 сўмдан – 16000 сўмгача

Энг арзон нарх Сурхондарёда Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозорида ва Самарқанд шаҳар «Сиёб» деҳқон бозорида қайд этилган – 4 000 – 14 000 сўм.

Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги «Чорсу» деҳқон бозорида кузатилган – 5 500 – 16 000 сўм.

Ўсимлик ёғи

7200 сўмдан – 12 500 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги «Фарҳод» деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 7 200 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нархҳам пойхтахтда «Миробод» деҳқон бозорида қайд этилган – 12500 сўмгача.

Ун

1 500 сўмдан – 4 900 сўмгача

Энг арзон нархдаги ун Тошкентдаги «Фарҳод» бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм ун учун 2 200 сўм тўлашингиз зарур бўлади.

1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди 1 500 – 2 000 сўм.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун «Миробод» деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Хоразмдаги Урганч Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 000 сўмгача.

Шакар

4 300 сўмдан – 5 500 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги «Миробод» деҳқон бозорида кузатилди – 4 300 – 5 200сўм.

1 кг шакар учун Республикамиздаги энг қиммат нарх Термиз шаҳри марказий деҳқон бозорида, Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозори, Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорида ва Хоразмда Урганч Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 – 5 500сўм.

Тухум

350 сўмдан – 700 сўмгача

Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 350 - 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Картошка

1 200 сўмдан – 4 500 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтдаги «Чорсу», «Фарҳод», «Юнусобод» ва «Қўйлиқ» деҳқон бозорларида қайд этилди – 1 200 сўмдан – 2 500 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх Бухородаги марказий деҳқон бозорида кузатилди – 3 000 – 4 500 сўмгача.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг