Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун жойларда совуқ ҳарорат сақланади

Бугун жойларда совуқ ҳарорат сақланади

Фото: «Xabar.uz»

10 февраль куни Сурхондарё ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.

Айрим ҳудудларга туман тушиб, йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, Фарғона водийси бўйича баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат -2+3 даража, шимолда -2-7 даража совуқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -1+1 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -2-7 даража совуқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг