Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарбий прокурор бошчилигидаги ходимлар Юқори Чирчиқдаги карантин шароитлари билан танишди (фото)

Ҳарбий прокурор бошчилигидаги ходимлар Юқори Чирчиқдаги карантин шароитлари билан танишди (фото)

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари – Ҳарбий прокурор бошчилигида ҳарбий прокуратура ходимлари томонидан Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари раҳбарияти вакиллари иштирокида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган махсус карантин ҳудудида фуқароларимиз муҳофазасини таъминлаётган ҳарбий хизматчилар фаолияти ва уларга яратилган шарт-шароитлар аҳволи ўрганилди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тиббий ҳимоя воситалари заҳиралари кўздан кечирилди, шунингдек ҳарбий хизматчиларга ҳар қандай вазиятда қонун хужжатлари талабларига ва карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг