ИИБ ва прокуратура долларфурушларни ушламоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Ж.С. фуқаро А.Ж.дан 4 200 АҚШ долларини 53,6 млн сўмга сотиб олган вақтида, фуқаро Ш.А. фуқаро З.Б.дан 3 700 АҚШ долларини 47,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар И.Б. фуқаро М.Х.дан 4 000 АҚШ долларини 50,9 млн сўмга сотиб олган вақтида, фуқаро Х.К. эса фуқаро М.Ш.дан 4 000 АҚШ долларини 50 млн сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 15 млн сўмини банк пластик картасига ўтказган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Департаментнинг Қуйичирчиқ тумани бўлими томонидан “Ибрат” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро М.М. фуқаро У.Б.га 3 500 АҚШ долларини 45 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter