Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ: бир ҳафтада ЙТҲ туфайли 44 киши ҳалок бўлди

ИИВ: бир ҳафтада ЙТҲ туфайли 44 киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасиўтган ҳафтада (30 июлдан 5 августгача) республикамиз автомобиль йўлларида жами 160 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ушбу ҳодисаларда 44 нафар фуқаро ҳалок бўлиб, 142 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 86171 та қоидабузарликлар аниқланиб, бу қоидабузарликларнинг 40362 тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади.

Жумладан, 1596 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги, 11916 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларини бузганлиги, 1168 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига риоя этмасдан чорраҳалардан ўтиш қоидасини бузганлиги, 11827 нафар ҳайдовчи одам ташиш қоидасини бузганлиги, 254 нафар ҳайдовчи темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидасини бузганлиги учун тўхтатилди ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, транспорт воситаси ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 679 нафар, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 908 нафар ва хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 15416 нафар ҳайдовчига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг