Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иш вақтида уйқуни енгиш йўллари маълум қилинди

Иш вақтида уйқуни енгиш йўллари маълум қилинди

Ақлий меҳнат билан боғлиқ кўплаб меҳнат турларида иш берувчилар ходимларининг ухлаб қолишидан азият чекишади. Аслини олганда бу табиий жараён бўлиб, ақлий меҳнат кучли толиқишга сабабчи бўлиши мумкин.

Мутахассислар уйқусизликни енгишнинг энг самарали ва зарарсиз усули бу жисмоний фаолият эканлигини таъкидлашмоқда.

Жисмоний фаолият орқали одам қисқа вақт ичида танасини иш фаолиятига қайта созлаб олади. Шунингдек бу стресс даражасини пасайтириши мумкин.

Шунингдек, тоза ичимлик суви ишдаги уйқуга қарши курашишга ёрдам беради. «Агар сиз уни мунтазам равишда ичсангиз, бу фаол бўлишингизга ёрдам беради», деб тушунтиради олимлар.

Сидней шаҳрида яшовчи Оливия Ареззоло илгари уйқусизликнинг хавфли оқибатларини аниқлаганди. Уйқусизликнинг дастлабки белгилари кўкаришлар ва кўзлар остидаги шишлардир. Кўзлар остидаги салқилик уйқу етишмаслигидан терининг ҳаддан ташқари қуриши, намланиб қолиши учун сувни тортиб олади.

Яна шуни айтишимиз мумкинки, кўплаб йирик компаниялар ишхонада бассейн, тренажёр заллари, кўнгилочар жойлар ташкил этган ва бу компаниялар ўз ходимларига иш пайтида ҳордиқ учун маълум вақт ажратади. Бу нафақат иш сифатига, балки компания фаолиятига ривож олиб келади.

Сиз ҳам ходимларингизга шундай шароит яратиб беринг ва компания ва ишхонанингизни ривожи учун яхши қадамларни ташланг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг