Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жазирама туфайли Ўзбекистонда йўловчи поездлар тезлиги чекланади

Жазирама туфайли Ўзбекистонда йўловчи поездлар тезлиги чекланади

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Юртимизда кузатилаётган аномал иссиқ туфайли баъзи темир йўл участкаларида йўловчи поездлар тезлиги чекланади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти шуни маълум қиладики, Самарқанд - Бухоро, Бухоро - Хива каби темир йўл участкаларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчи поездларнинг тезлигига чеклов белгиланди бунга сабаб эса Республикамизда кузатилаётган аномал иссиқлик ҳисобланади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти ўз мижозларига кўрсатилган ишонч учун миннадорчилик билдиради ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди», — дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг