Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жондор туманига ҳам ҳоким тасдиқланди

Жондор туманига ҳам ҳоким тасдиқланди

Фото:«ЎзА»

Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳикматов Санъатилло Нусратович Жондор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Туманнинг собиқ ҳокими Камол Рўзиевич Камолов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Хайрулло Жўраев Бухоро тумани ҳокими этиб тайинлангани маълум бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг