«Махсустранс» узоқ йиллардан бери илк бор соф фойдага эришди
«Махсустранс» ИЧБ томонидан чиқиндиларни йиғиш, утилизация қилиш ва пойтахтимизнинг санитария ва гигиена ҳолатини яхшилашга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йил бошидан маиший чиқиндилар тўпланадиган шоҳ кўчаларга, маҳаллаларга, корхона ва ташкилотларга 100 дан ортиқ 1100 литр ва 750 литр ҳажмдаги қутилар, транспорт воситаларига замонавий спутник орқали кузатув ускуналар, янги ер ости инновацион шоҳобчалар ўрнатилди.
Шунингдек, узоқ йиллар давомида илк бор «Махсустранс» ИЧБ ДУК томонидан ижобий иқтисодий кўрсаткич қайд этилди, яъни 282 миллион сўмлик соф фойдага эришилди, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.
2019 йил давомида корхона томонидан Тошкент шаҳрида яна 10 та замонавий ер ости чиқинди йиғиш майдончалари қурилади, 11 та чиқинди йиғиш майдончалари реконструкция қилинади, 220 та чиқинди йиғиш шаҳобчалари жорий таъмирланади, 322 дона 750 литр ҳажмдаги ва 230 дона 1100 литр ҳажмдаги контейнерлар янгиланади.
Якка тартибдаги хонадонларга шартнома асосида 500 дона янги типдаги 120 литр ҳажмдаги пластик қутилар ўрнатилади.
Маълумотларга кўра, бир стука давомида маҳалла ва корхоналардан кунига 1800 тонна чиқинди чиқарилади, бу 45 та темирйўл вагонига тенг. Ушбу чиқиндиларни ташиш учун 240 та оғир юк ташувчи техника хизмат кўрсатади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter