Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида «Ёш гвардиячилар» танлови ўтказилди

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида «Ёш гвардиячилар» танлови ўтказилди

Фото: Ўзбекистон миллий гвардияси

Жорий йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий аппарати томонидан тузилган ишчи гуруҳ ва Фарғона вилоятидаги ҳарбий қисмларга бириктирилган мактаб ўқувчилари ташаббуси билан ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг «Ёш гвардиячилар» танлови ўтказилди.

Танловда Фарғона вилоятининг Фарғона ва Қўқон шаҳарлари, Олтиариқ ва Бешариқ туманларида жойлашган ўрта таълим мактаб ўқувчилари ва Марғилон шаҳридаги 1-сон меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўз жамоалари билан иштирок этишди. Мазкур танлов вилоят ҳарбий-маъмурий сектори, Халқ таълим бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилди.

Кўрик танлов ғолиблари ва муносиб иштирок этган жамоаларга ҳарбий қисм командирлари ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом, фахрий ёрлиқлари ҳамда кубоклар топширилди, шунингдек жамоаларнинг ҳар бири 32 дюймли «Artel» телевизорлари билан тақдирланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг