Андижонда МИБ юридик шахслардан салкам 116 млрд. сўмлик қарзни ундирди

Бош прокуратура ҳузуридаги МИБнинг Андижон вилоят бошқармаси Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда муайян ишларни амалга оширмоқда.
МИБнинг Андижон вилояти бошқармаси «Xabar.uz»га хабар беришича, ўтган давр мобайнида 3625 та юридик шахсдан 115 млрд. 745 млн. 300 минг сўм солиқ қарзи ундирилди.
77 та юридик шахс тугатилганлиги аниқланиб, 1 млрд. 208 млн. 900 минг сўм солиқ қарзини ундириш тугатиш комиссиялари зиммасига юклатилди.
7791 та жисмоний шахснинг мол-мулк ва ер солиғидан бўлган 3 млрд. 48 млн. 600 минг сўмлик қарзини ундириш чоралари кўрилди.
Хатланган мол-мулклардан жами 23 млрд. 322 млн. 900 минг сўмлик мол-мулкларни «е-auksion» электрон савдолари орқали сотиш учун чиқарилди.
Тўланмаган солиқларни мажбурий тартибда ундириш давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter