Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Микрокредитбанк билан янги уйга эга бўлинг!

Микрокредитбанк билан янги уйга эга бўлинг!

Қулай шартлардаги ипотека – оила келажаги учун пухта ўйланган сармоя ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, «Микрокредитбанк» томонидан уй-жойга эҳтиёжи борлар учун қулай шартлардаги ипотека кредитлари тақдим этилмоқда.

Жумладан, Президентнинг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига биноан, банк томонидан жорий йил давомида 152 млрд.сўмдан ортиқ ипотека кредитлари ажратилди ва натижада 790 дан ортиқ оила янги хонадонга эга бўлди.

«Микрокредитбанк» ва Молия вазирлиги ўртасидаги бош келишув имзоланган бўлиб, ҳозирда  ушбу маблағлар ҳисобидан янги уй жойларга ҳамда уйларни реконструкция қилиш учун кредитлар ажратилмоқда. 

Янги тартибнинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири шундаки, банк томонидан ажратилаётган ипотека кредитлари қулай шартларда бўлиб, унга кўра бирламчи бозордан 20 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан фуқаролар ўзлари истаган ҳудуддан ипотека олиши мумкин.

Кредит фоизи – Тошкент шаҳрида йиллик 18 фоиз, вилоятларда йиллик 17 фоиздан таклиф этади.

Айни пайтда айрим шахсларга, жумладан кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар соддалаштирилган тартибда тўланади.

Микрокредитбанк томонидан якка тартибдаги уй-жойларини қуриш ва реконструкция қилиш учун 20 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан ажратилмоқда.

Кредит фоизи барча ҳудудларда йиллик 17 фоиздан таклиф этилган.

Янги уйга кўчиш инсон ҳаётидаги жуда муҳим воқеа. У мустақил бўлиш, алоҳида яшаш, бошқа шаҳарга кўчиш имконини беради. Шундай экан бу имкониятни қўлдан бой берманг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг