«Нега ҳаммаёққа шундай қилмайсизлар?» — Президентга кўп қаватли уйга солинган сурат ёқди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун пойтахтдаги Янгиҳаёт маҳалласида бўлиб турибди. Ташриф давомида «Дўстлик» маҳалласида бўлган Президентнинг эътиборини кўп қаватли уй деворига чизилган «Дўстлик рамзи» сурати тортди.
Давлат раҳбари масъулларга расмни кўрсатиб: «Нега ҳаммаёққа шундай қилмайсизлар? Шу расм ҳам одамнинг кайфиятига ижобий таъсир қилади», — деди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу турдаги мураллар (деворий суратлар) шаҳарда кўпаяётганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter