«Ўзбекнефтгаз» раиси «Муборак» газни қайта ишлаш заводида бўлди (фото)

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари «Муборак» газни қайта ишлаш заводида технологик жараёнлар ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида газни қайта ишлаш қурилмаларида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.
Бошқарув раиси томонидан «Муборак» газни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган бир қатор лойиҳалар билан танишди.
Хусусан, 2-сонли қозонхонада буғ турбинаси ўрнатиш орқали ортиқча буғ энергиясидан фойдаланиб электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда 3-сонли олтингугурт олиш технологик блогини реконструкция қилиш бўйича амалга ошилаётган қурилиш-монтаж ишлари жойидан ўрганилди.
Заводдаги ишлаб чиқариш жараёнларини техник сув билан таъминлаш тизимида сувни тозалаш иншооти ва сувни совутиш градирнялари, саноат канализацияси тармоғи, оқова сувларни тозалаш тизимини реконструкция қилиш муҳокама қилинди.
Шунингдек, белгиланган ишларни амалга оширишда инвестиция киритиш билан техник олтингугуртдан фойдаланиб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича тайёрланган тақдимот таҳлилий ўрганилди.
Бошқарув раиси томонидан ушбу лойиҳаларни амалга оширишдаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича «Муборак» газни қайта ишлаш заводи раҳбари Шермат Шамсиев ва тегишли департамент бошлиқларига топшириқлар берди.
Бундан ташқари, Бошқарув раиси реконструкция ва қурилиш лойиҳаларини жадаллаштириш, молиявий маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида, ушбу лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
Ҳар бир лойиҳада ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш масалалари бўйича қабул қилинаётган ечимларга қаттиқ эътибор қаратилиб, технологик жараёнларни бошқаришда хавфсизликни таъминлаш ва замонавий автоматик бошқарув тизимларини жорий этишга масалалари муҳимлигини таъкидланди.
Ўрганиш давомида «Муборак» газни қайта ишлаш заводининг 50 йиллиги муносабати билан завод ҳудудини ободонлаштириш, ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш мақсадида маъмурий бинони реконструкция қилиш, янги 250 ўринли ошхонанинг қурилиш ишларини жадаллаштириш борасида алоҳида кўрсатмалар берилди.
Бошқарув раисининг Қашқадарё вилотидаги ишлаб чиқариш, қайта ишлаш корхоналаридаги ҳолатни ўрганиш мақсадида қилган ташрифи давом этади.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter