Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет»: ҳафта ўртасидан республика бўйича об-ҳаво ўзгаради

«Ўзгидромет»: ҳафта ўртасидан республика бўйича об-ҳаво ўзгаради

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология хизмати ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавони антициклон переферияси белгилайди. Республика бўйича бироз ёмғир ва қор кўринишидаги кучсиз ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқни ташкил этади.

Эртага республика ҳудудига Кавказ ҳудудиларидан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, шимолда ва тоғли ҳудудларда қор ёғади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ.

Ҳаво ҳарорати кечаси 2-3 даража совуққача пасаяди, кундузи 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.

9 февралда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик ҳудудларнинг катта қисми бўлади, фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси кучсиз совуқлар сақланиб туради, кундузи эса ҳаво ҳарорати 7-10 даража илиқгача аста-секин кўтарила бошлайди.

Ҳафта ўртасидан республика бўйича об-ҳаво ўзгаради, ҳудудларга Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳаво ҳароратининг меъёрий қийматларидан юқори бўлади, ҳафтанинг охирига келиб, кундузги ҳаво ҳарорати 12-15 даража илиқгача, жанубда 18-20 даража илиқгача исийди.

Ҳафтанинг катта қисмида кечаси ва эрталаб туман кузатилади.

7-8 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг