Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугундан: Россияга борувчилар мева-сабзавот олиб кетишлари мумкин

Бугундан: Россияга борувчилар мева-сабзавот олиб кетишлари мумкин

Фото: «Mir24.tv»

Россельхознадзор Ўзбекистондан мева-сабзавотларни қўлда олиб киришга рухсат берди. Бу ҳақда ушбу назорат органи матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Россельхознадзор биргаликда иш олиб бориши натижасида келишувга эришилган. Бугун, 5 мартдан Россия ҳудудига ўзбекистонликлар қўл сумкасида мева ва сабзавотлар, қуруқ мевалар ва ёнғоқлар олиб кириши мумкин.

Ўзбекистон кафиллиги остида ушбу қарорга келингани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг