Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги «америкача» орзу чиппакка чиқди

Самарқанддаги «америкача» орзу чиппакка чиқди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро С.С. фуқаро М.А.ни 18 000 АҚШ доллари эвазига Туркия, Қатар ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ўтказиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.У. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, унинг ўғли Д.Н.ни Корея давлатига ишга юбориш учун танишлари ёрдамида виза олиб бериши эвазига 2 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 300 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ томони Мексика орқали мамлакатга кирмоқчи бўлганлар депортация қилинишини маълум қилганди. Кейинроқ 120 дан ортиқ ўзбекистонлик ортга қайтарилгани маълум бўлди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг