Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саратон ва диабет ривожланишини камайтирувчи ичимлик маълум қилинди

Саратон ва диабет ривожланишини камайтирувчи ичимлик маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Қора ферментланган ва бошқа ферментланмаган чойлар B1, B2, PP витаминлари, минераллар, органик кислоталар, шунингдек, антиоксидант фаоллиги юқори бўлган элементларга бой. Бундан ташқари кўк чойни мунтазам истеъмол қилиш организмга кўпроқ фойда келтиради, дейди диетолог Aнтонина Стародубова.

«Кўк чой камроқ қайта ишланади ва шунинг сабаб антиоксидантлар ва полифенолларга бой. Ичимликни мунтазам равишда меъёрида истеъмол қилиш қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари ва саратон касалликларини ривожланиш хавфини камайтиради, қаришга қарши таъсирга ега ва мия, жигар, терининг қариш жараёнини секинлаштиради ва ҳатто тананинг умумий қаршилигини оширади», — дейди мутахассис. 

Бироқ, кўк чойнинг баъзи навлари юқори кофеинга эга.Бундай чойнинг бир стаканини бир чашка қаҳва билан солиштириш мумкин. Диетолог кофеинли ичимликлар асаб ва юрак-қон томир тизимларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини эслатди.

«Aгар одам кофеинга жуда сезгир бўлса, кечқурун чой ичишдан воз кечган маъқул. Уни ромашка ўти ёки бошқа хушбўй ўтлардан тайёрланган ичимлик билан алмаштирса бўлади», — дейди Стародубова.

Мутахассис янги дамланган чой фойдали эканлигини таъкидлади. У кўпроқ биологик фаол моддаларни ўз ичига олади. Шу билан бирга, шакар, оғир қаймоқ ёки мураббо қўшилса, ичимликнинг фойдаси сезиларли даражада камаяди. Кўпинча чой ичиш билан бирга келадиган қандолат маҳсулотлари ҳам фойдали бўлмайди. Бу ортиқча вазн, семизлик ва шунга ўхшаш касалликларнинг ривожланишига ёрдам беради.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг