Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафтада ёшлар билан учрашади

Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафтада ёшлар билан учрашади

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун президент матбуот котиби Шерзод Асадов журналистлар учун брифинг ўтказди. Унда давлат раҳбарининг бир ҳафталик фаолияти ва келгусидаги режалари ҳақида маълумот берилди. 

Бу ҳафтада ҳам ҳудудларга ташриф ва кўплаб йиғилишлар бўлиши кутилмоқда.

Бугун Туркия Республикаси Вице-президенти Фуат Октай билан учрашув, мис ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича йиғилиш бўлади.

Сешанба куни давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари, пайшанба куни узум етиштириш ва қайта ишлаш масалалари бўйича тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми доирасида ёшлар билан учрашади. Ҳафта давомида республика ҳудудларига амалий ташриф ҳам  режалаштирилган.

Бу ҳақида қўшимча тарзда батафсил маълумот берилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг