Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шеригининг 120 минг долларини ўзлаштирган «ишбилармон»га жиноят иши очилди

Шеригининг 120 минг долларини ўзлаштирган  «ишбилармон»га жиноят иши очилди

Фото:«Xabar.uz»

2017 йил май ойида Шайхонтоҳур туманида яшовчи Ш.А. Чилонзор туманида мебель дўконида фуқаро И.Ш.га биргаликда тадбиркорлик қилишини айтиб, алдов йўли билан ундан 120 000 АҚШ долларини олиб, уни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди. 

Бунга 2019 йил 30 январь куни Тошкент шаҳар Олмазор туман ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимидан тушган ҳужжатлар асос қилиб келтирилмоқда. 

Кўрилган чоралар натижасида Ш.А. ушланган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг