Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарё ва Наманганда фирибгарлар ушланди

Сирдарё ва Наманганда фирибгарлар ушланди

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz»га маълум қилинишича, Сирдарё ва Наманган вилоятларида фирибгарлик жиноятлари фош этилди.

Сирдарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» ДУКда бош мутахассис бўлиб ишловчи, 1986 йилда Сирдарё вилоятида туғилган фуқаро Мирзаобод туманида ўзининг номига ташкил қилинган анорчиликка ихтисослаштирилган «Нуриддин асл мевалари» фермер хўжалигининг 2,7 гектар ер майдонини туман ҳокимлигидаги танишлари орқали Гулистон туманида яшовчи фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 66 млн. сўм олган вақтида ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинган.

Янгиер шаҳридаги «Антилюкс» МЧЖда иш юритувчи вазифасида ишловчи, 1979 йилда Сирдарё вилоятида туғилган фуқаро ҳокимият, банк ва кадастр ташкилотларида ишловчи танишлари орқали Янгиер шаҳрида яшовчи фуқарога имтиёзли равишда намунали уй олиб беришини ва хусусий боғча қуриш учун 10 сотих ер майдони ажратишда амалий ёрдам кўрсатишни ваъда қилиб, бунинг учун 2500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистон темир йўллари АЖга қарашли «Ўзвагонтаъмир» АЖ «Ховос вагонларни таъмирлаш депоси» ишчиси темир йўл соҳасида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқарони Тошкент темир йўл вакзалининг қўриқлаш отрядига ишга киритиб қўйиш эвазига 2000 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Шунингдек, Наманган давлат университети докторанти, 1987 йил Чуст туманида туғилган шахс маҳаллий фуқарони 2000 АҚШ доллари эвазига Қирғиз Республикаси ОТМларининг бирига ўқишга киритиб қўйишини ҳамда 2021-2022 ўқув йилида Наманган давлат университетига ўқишини кўчиртириб беришини айтиб турмуш ўртоғи воситачилигида сўралган пулни олган вақтида ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ҳамда Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ушбу шахс бундай ишларнинг ҳадиси олганлардан шекилли, ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этаётган бир вақтда ҳам жиноий қилмишларини давом эттирган. Аниқроғи, бошқа бир фуқарога Украинанинг Харьков миллий университетидан ўқишини Наманган давлат университетига кўчиртириб беришни ваъда қилиб, эвазига 800 АҚШ доллари ва 2 млн. сўм олган вақтида қўлга олинган. У ушбу фуқародан олдин ҳам 2000 АҚШ доллари олган экан...

Хабарга кўра, аниқланган барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг