Сурхондарёда электр ишлаб чиқарадиган «мега» лойиҳалар амалга оширилади

Сурхондарёда вилоят иқтисоди ўсишига туртки берадиган 10 та «Мега» лойиҳа ишга туширилиб, жами 5,1 миллиард доллар инвестициялар ўзлаштирилади ва 22 мингта янги иш ўринлари яратилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашув вақтида таъкидлаб ўтди.
Хусусан:
– Ангор туманида 1530 МегаВатт кувватига эга янги буғ-газ электр станциясини ишга тушириш учун Нидерландиядаги «Стоун Сити Энерджи» ҳамда Германиядаги «Симэнс» компанияларининг 1,2 миллиард долларлик;
– Шеробод туманида 457 МегаВатт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш учун Бирлашган Араб Амирликларидаги «Масдар» компаниясининг 260 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестициялари ўзлаштирилади.
Натижада, вилоят ва қўшни ҳудудлардаги 750 мингта хонадон ва 60 мингта саноат корхоналарининг электр энергияга эҳтиёжини тўлиқ қоплаш имкони пайдо бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter