Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида автобус қатнови апрель ойида тикланади

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида автобус қатнови апрель ойида тикланади

Фото: «Спутник»

«Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида автобус қатнови келаси ойда тикланади», — дея хабар берди «Asian Express Terminal» транспорт компанияси раҳбари Султон Камолов 22 март куни.

Унинг сўзларига қараганда, автобуслар Душанбедан Денов ва Термизга, Панжикентдан Самарқандга ва Хўжанддан Тошкент ва Фарғонага қатнайди. Бироқ ҳозирча тожик ва ўзбек транспортчилари шаҳарлараро автобусларнинг йўлкира нархи борасида келишмадилар.

«Биз йўлкира нархлари бўйича келишиб олишимиз керак, чунки бу йўналишларда ўзбек компанияси ҳам йўловчиларга хизмат кўрсатади. Яқин орада компаниямиз делегацияси Тошкентга боради, биз ўзбек ҳамкасбларимиз билан шаҳарлараро автобусларнинг йўлкира нархи юзасидан якуний  келишувга эришишамиз деб умид қиламан», — дейди Султон Камолов.

У шунингдек «Asian Express Terminal» компанияси Тошкент билан «Ўзавтосаноат» томонидан ишлаб чиқарилган 200 та автобус харид қилиш борасида шартнома имзолаганини ҳам таъкидлаб ўтди. «Тез орада автобуслар  колоннаси Душанбега келади», — дея таъкидлади «Asian Express Terminal» компанияси раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг