Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ қўлга олинди

Хоразмда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ қўлга олинди

Фото:«ЎзА»

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси  ўтказган тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик моддасини ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
 
Хусусан, Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Л.М, Урганч шаҳри ҳудудида тадбирга жалб қилинган махсус харидор Р.Н.га 6,6 гр. марихуана гиёҳвандлик воситасини 700.000 (етти юз минг) сўмга сотаётган вақтида холислар иштирокида далилий ашёлар билан қўлга олинди.
 
Фуқаро Л.М.нинг жиноий шерикларини аниқлаш мақсадида олиб борилган тезкор тадбир давомида Урганч шаҳрида яшовчи Қ.Р Янгибозор тумани ҳудудида 4,7 гр. марихуана гиёҳвандлик воситасини 350.000 (уч юз эллик минг) сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.
 
Шу билан биргаликда ўтказилган тадбирлар давомида жиноий гуруҳнинг аъзолари Янгибозор туманида яшовчи фуқаролар Д.Б ва И.О.лардан жами 563,19 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.
 
Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг