Бугун 239 ҳолатда касаллик қайд этилди. 5 нафар бемор ўта оғир аҳволда

Бугун мамлакатимизда 239 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 207 нафари Карантин муассасаларида, 31 нафари аҳоли орасида (шундан 18 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида), қолган 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввал хабар қилганганидек, бугун 125 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6901 нафар бемордан 4685 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2197 нафар бемордан 14 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 37 173 нафар, стационар карантинда эса 22 890 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter