Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун касалланганлар тузалганлардан қарийб 200тага кўп бўлди

Бугун  касалланганлар тузалганлардан қарийб 200тага кўп бўлди

Фото:ССВ матбуот котиби

Шу йилнинг 9 сентябрь куни мамлакатимизда 512 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Тошкент, Хоразм ҳамда Андижон вилоятларида жами 314 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 44 930 нафар бемордан 42 212 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 352 нафар бемордан 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас