Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда коронавирус қурбонлари ўрага улоқтирилаётгани фош этилди (видео)

Ҳиндистонда коронавирус қурбонлари ўрага улоқтирилаётгани фош этилди (видео)

Скриншот

Ҳиндистоннинг Карнатака штати ҳукумати жасадлари ваҳшийларча ўрага ташлаб юборилган коронавирус қурбонларининг қариндошларидан кечирим сўради.

Ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган видеода махсус ҳимоя кийимидаги ходимлар қора қопларга солинган жасадларни чуқур ўрага улоқтиришаётгани тасвирланган. Шу тариқа саккизта жасад битта ўрага ташланган...

Бўлиб ўтган воқеалардан афсусдалигини билдирган ҳукумат вакилларидан бири юқоридаги санитария ходимларининг ҳаммаси вазифасидан бўшатилиб, ўрнига муносиб инсонлар ишга олинганини маълум қилган.

Пандемия даврида Карнатака штатида коронавирус қурбонлари сони 246 нафарга етган. Ҳиндистон эса айни пайтда жаҳондаги тўртинчи коронавирус ўчоғи бўлиб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг