«Испанка» сабоғи: карантиндан жуда эрта чиқишнинг оқибати нима бўлади?

Юз йил олдин, испан гриппи (1918—1920 йиллар) пандемияси чоғи, ижтимоий масофа сақлаш ҳам ўлимлар сонини камайтира олмаган, чунки карантин узоқ давом этмаганди. Бу ҳақда «Bloomberg» ёзяпти.
Инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун карантин 12 ҳафта давом этиши керак.
Гарвард университети иқтисодчиси Роберт Барронинг фикрича, «испанка» (испан гриппи) эпидемияси чоғи АҚШдаги мактаблар ёпилиб, оммавий тадбирлар ўтказилмагани, карантин, изоляциялаш ва ҳоказо чоралар кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қола олмаганига сабаб уларнинг атиги бир ой давом этгани бўлган.
2020 йилда давом этаётган коронавирус пандемияси учун сабоқ шундан иборат бўлиши керакки, вирусга қарши тиббий воситаларсиз курашиш учун бир неча ҳафтанинг ўзи камлик қилади, 4-6 ҳафтадан 12 ҳафта маъқулроқ, дейди Барро.
Аммо Барро узоқ давом этувчи карантин оқибатида етадиган иқтисодий зарарни ҳисобга олмади.
ЯИМнинг ҳар қандай пасайиши инсонлар ҳаётини сақлаб қолишнинг иқтисодий аҳамиятига солиштирилиши лозим. Битта умрни 10 млн. долларга баҳолаган Барронинг назарида, ҳатто 12 ҳафталик карантинда ҳам келадиган фойда зарардан юқори бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter