Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ коронавирус бўйича тавсияларини ўзгартириши шарт — олимлар

ЖССТ коронавирус бўйича тавсияларини ўзгартириши шарт — олимлар

Фото: EPA

32 мамлакатнинг 239 нафар олими яқин кунларда илмий журналда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига аталган очиқ хатни чиқаришмоқчи. Ташкилотдан коронавирус профилактикаси бўйича тавсияларини қайта кўриб чиқиш талаб қилинмоқда.

«The New York Times» ёзишича, вирус ЖССТ тавсиясида кўрсатилганидан кўпроқ муддат ҳавода сақланади — бу одамларнинг саломатлиги учун хавф кучаяди дегани.

Вируснинг ҳаво орқали тарқалишига (айниқса, яхши шамоллатилмайдиган ёпиқ биноларда) пандемиянинг асосий сабабчиларидан бири сифатида ёндашилмас экан, уни тўхтатиш мушкул, дейишмоқда олимлар.

Шу усулда юқиш коронавирус тарқалишининг асосий омили саналган тақдирда, ташкилотнинг тавсияларини ўзгартиришга тўғри келади. Хусусан, бинолар ичкарисида доим ниқоб тақиб юриш зарур, тиббиёт ходимларига эса энг майда зарраларгача ушлаб қолувчи N95 респираторлари керак бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг