Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун Германиядан мутахассислар келади

Коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун Германиядан мутахассислар келади

Фото: ССВ

Бугун тунда Германиядан 10 нафар тажрибали мутахассислардан иборат нуфузли тиббий гуруҳ коронавирусга қарши курашда юртимиз мутахассисларига яқиндан кўмак бериш ва тажриба алмашиш учун мамлакатимизга ташриф буюради. Меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан кутиб олинади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Роберт Кох институти Халқаро соғлиқни сақлаш маркази директори ўринбосари, Халқаро соғлиқни сақлаш ахборот маркази раҳбари, доктор Андреас Янсен раҳбарлигидаги гуруҳ Роберт Кох институтининг етакчи эксперт ва мутахассислари, шунингдек, Франкфурт-Майн ва Дюссельдорф университетлари клиникаларининг юқори малакали врачлари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси вакилларидан ташкил топган.

Эътиборли жиҳати, германиялик мутахассислар ташриф давомида Республика коронавирусга қарши кураш штаби масъуллари билан биргаликда юртимизда «COVID-19»га қарши курашда борасида ҳолатни таҳлил этиб, тегишли тавсиялар тақдим этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, улар Вируслогия илмий текшириш институти клиникасида, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси, шунингдек, қатор вилоятлардаги ушбу соҳага ихтисослашган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиб, корновирусни аниқлаш, назоратга олиш ва беморларни даволашда маҳаллий ҳамкасбларига амалий кўмак беришлари режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг