Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган Афғонистон фуқароси вафот этди

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган Афғонистон  фуқароси вафот этди

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган Афғонистон давлати фуқароси вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар берди. 

Афғонистон давлати фуқароси 40 ёшли М.Ҳ. (эркак)ни 2-3 кун давомида йўтал ва тана ҳарорати кўтарилиши безовта қилган.

21 июнь куни тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга «COVID-19», икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шифохонада бемор бир неча марта мутахассислар томонидан онлайн консультация қилинган, даволаш жараёни уларнинг тавсияси асосида олиб борилган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг