Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддан ҳам хушхабар тарқалди

Самарқанддан ҳам хушхабар тарқалди

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Фарғона, Наманган, Хоразм,  Қашқадарё, Сурхандарё ва Жиззах  вилоятлари сафига эндиликда Самарқанд  вилояти ҳам қўшилди. Айни пайтда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 4 нафар бемор буткул соғайди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Соғайганларнинг барчаси ушбу инфекцияга чалинганлар билан яқин мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.Уларнинг  2 нафари эркак, 2 нафари эса вояга етмаган бола, барчаси Самарқанд вилоятидан. Сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 621 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг