Трампнинг сайловолди штабида коронавирус эпидемияси тарқалди

Доналд Трампнинг сайловолди штабида коронавирусга чалинганлар сони олти нафарга етди. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар берди.
Касалликни юқтирганларнинг барчаси шанба куни ўтказилган митингда қатнашишган эди.
Сайловолди штабининг матбуот хизмати навбатдаги тест натижалари яна икки нафар ходимда коронавирус борлигини тасдиқлаганини хабар бераркан, улар ҳам шанба кунги митингда қатнашганини маълум қилди. Вирусни юқтирганларнинг барчаси ўша куни ниқобда бўлишган.
Доналд Трампда касаллик аниқланганми-йўқми, маълум қилинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter