Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги қонун маъқулланди

Янги қонун маъқулланди

Фото: Сенат ахборот хизмати

Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси кун тартибидаги навбатдаги масала – «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

Мазкур қонунда маданият соҳасида давлат сиёсатининг мақсади ва асосий устувор йўналишларини белгилаш, мазкур йўналишдаги ҳуқуқий муносабат иштирокчиларини аниқлаш ва уларнинг ваколатларини белгилаш, истеъдод эгалари ва маданият муассасаларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, маданият ташкилотларини давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқа ва ҳамкорлигини такомиллаштириш, маданият тармоқларини рақобатбардошлигини ошириш ва бошқа қатор муҳим масалалар қамраб олинмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, «Ўзбеккино» миллий агентлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи органлар сифатида кўрсатилиб, уларнинг ваколатлари белгиланмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши маданият соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш самарадорлигини оширади ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилинишини таъминлайди.

Шунингдек, халқаро майдонда Ўзбекистон Республикасининг имижини ошириш билан бир қаторда халқлар ва минтақалар ўртасидаги маданий алоқаларнинг янада ривожланиши ва мустаҳкамланишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг