Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди

Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди

Республика бўйлаб «Тоза ҳаво» ойлигининг биринчи босқичи давом этмоқда. Унда 10 апрелдан ҳозирги кунга қадар 58 минг 822 та автомобил экологик назоратдан ўтказилди.

Экология вазирлигининг қайд этишича, бу «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 16, 17 ва 28-моддалари ҳамда «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси талаблари ижросини таъминлаш ҳамда автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати юзасидан давлат экологик назоратини олиб бориш мақсадида амалга оширилмоқда.

Тадбир давомида 518 та транспорт воситаси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётганлиги аниқланган. Ҳолатлар юзасидан жами 303 нафар ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан жами 50,1 млн сўм жарима қўлланилган. Шунингдек, 222 та транспорт воситасининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

«Тоза ҳаво» ойлигининг жорий йилдаги 2-босқичи 10 майга қадардавом этади. Тадбир давомида жами 200 мингта автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказиш белгиланган», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг