Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат эрталаб Фарғона водийси вилоятларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38 даража, жанубда баъзи жойларда 40-41 даражагача бўлади.

Пойтахт Тошкнет шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 33-35 даража бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг