Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Озарбайжон: ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ратификация қилиниши мумкин

Ўзбекистон ва Озарбайжон: ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ратификация қилиниши мумкин

Сенат бугун, 6 апрелдаги ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2022 йил 21 июнь) ва икки давлат ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2022 йил 21 июн) ратификация қилишга оид қонунларни маъқуллади.

Қайд этилишича, мазкур Битимлар Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик икки давлат армияларининг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш ва салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, ушбу Битимлар Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган ва ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим соҳасида, шунингдек, томонлар манфаатлари кесишадиган бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилганлиги қайд этилди.

Сенаторларнинг фикрича, битимларнинг қабул қилиниши икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга янгича туртки беради ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Маълумот учун, мазкур икки Битимни ратификация қилишга оид қонунлар Президент томонидан имзолангач кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг