Ўзбекистон ва Хитой ўртасида янги савдо йўлаги очилди

Транспорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси томонидан Хитой Халқ Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликда янги йўналишда юк ташувларини амалга ошириш бошланди.
Қайд этилишича, мазкур янги савдо йўли Ўзбекистонни Хитойнинг шарқий қисмида жойлашган Синдао шаҳри билан боғлаб, юк ташувларини тез, тежамкор ва хавфсиз амалга ошириш имконини беради.
Ўзбекистонлик миллий ташувчилар ушбу йўналиш бўйлаб TIR Carnet китобчасини қўллаган ҳолда Қозоғистондан транзит ўтиб, Хоргос орқали Хитойнинг Сариқ денгиз қирғоқларида жойлашган Синдао шаҳрига ва у ердан ортга юк ташувларини муваффақиятли амалга оширмоқда.
Транспорт вазирлиги берган маълумотга кўра, вазирлик ушбу янги савдо йўлаги орқали юклар автомобил транспортида «эшикдан эшиккача» тамойили асосида қисқа вақтда ўз эгаларига етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ҳайдовчиларнинг виза олиш, ташувларни амалга ошириш учун халқаро рухсатнома бланкалари билан таъминлаш, хорижий давлатлар божхона назоратидан ўтиш жараёнида вужудга келаётган масалаларни қисқа фурсатларда ҳал қилишда корхоналарга амалий кўмак кўрсатяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter