Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда «Зил» «Nexia» билан тўқнашиш натижасида ағдарилиб кетди

Қашқадарёда «Зил» «Nexia» билан тўқнашиш натижасида ағдарилиб кетди

Бугун Қашқадарё вилоятида «Зил» юк машинаси ва «Nexia» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, 2022 йил 10 сентябр куни соат 09:00лар атрофида 4Р-79 «Қарши-Чим»  автомобиль йўлининг 17 км.да ҳайдовчи Д.А. бошқарувида бўлган «Nexia» русумли автотранспорт воситаси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи П.Н. бошқарувида бўлган «Зил»  русумли юк автранспорт воситаси билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада «Nexia» ҳайдовчиси Д.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг