Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Кечки овқатни душманга берма!»

«Кечки овқатни душманга берма!»

Машҳур бир нақл бор: нонуштани — ўзинг е, тушликни — дўстинг билан бўлиш, кечки овқатни — душманингга бер.

Бироқ врач-кардиолог, Россия кардиологлар жамияти вице-президенти, академик Юрий Беленков бу фикрга унча қўшилмаслигини билдирди.

«Кечки овқатни асло душманга бериш керак эмас», — деди у.

Тўлақонли овқатланиш жуда муҳим. Беленковнинг фикрича, нонушта суткалик калориянинг 25 фоизини, тушлик 50 фоизини  ва кечки овқат тахминан 20 фоизини ташкил этиши лозим.

Кечаси ухлай олмайдиганлар, қорни очиб ярим тунда емак қидириб қоладиганлар нима қилсин? Ортиқча вазни муаммоси қандай ҳал бўлади?

Мутахассис бундай кишиларга уйқудан олдин сайр қилиб келишни ёки биологик циклларни меъёрига туширувчи мелатонин қабул қилишни тавсия қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг