Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машинанинг тормоз суюқлигини қачон алмаштириш керак?

Машинанинг тормоз суюқлигини қачон алмаштириш керак?

Фото: Carway.info

Тормоз суюқлиги — ҳамма ҳайдовчилар ҳам унча тушунмайдиган ва аҳамият бермайдиган автомобил суюқлиги. Аслида буни билиш жуда муҳим. Хўш, тормоз суюқлиги нима вазифани бажаради, уни қачон алмаштириш керак?

«Тормоз суюқлигининг энг катта камчилиги — гигроскопиклиги, яъни теварак-атрофдаги намликни ўзига йиғиб олишидир. Бунинг оқибатида суюқликнинг қайнаш ҳарорати пасаяди.

Буғ осон сиқилгани сабабли, эски суюқлик ҳайдовчининг оёқ босимини тормоз механизмларига яхши етказиб беролмайди. Бир неча марта кучли босилганидан кейин, тормоз полга «ёпишиб қолади», машина эса тўхтамайди», — дея тушунтиришди «Рулда» («За рулем») экспертлари.

«Тормоз суюқлиги қанча янги бўлса, шунча яхши. Автомобил ишлаб чиқарувчилари уч йил ўтишини кутмасдан (бунгача унга сув қўшилиб кетади), балки режали равишда ҳар икки йилда ёки ҳар 30-40 минг км юрганда алмаштириб туришни тавсия қилишади. Шунда машинани бехавотир бошқарасиз.

Тормоз суюқлиги қачон алмаштирилади?

  • ҳар 30-40 минг км юргандан сўнг;
  • суюқлик хиралашиб, қора чўкиндилар ҳосил бўлганида;
  • машинани иккинчи қўлдан сотиб олганда — олдинги хўжайини тормоз суюқлигини қачон алмаштиргани номаълум ҳолатларда;
  • автомобилдан узоқ вақт фойдаланилмаганда;
  • тормоз суюқлиги оқиши кузатилганда: унинг идишидаги суюқлик сатҳи пасайганда, тормоз шлангларида, суппортлар ва тизимнинг бошқа элементларида суюқлик томчилари сизиб чиққанида;
  • машина тормози яхши ишламай қолганида.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг