Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишда бензинни қандай тежаш мумкин?

Қишда бензинни қандай тежаш мумкин?

Фото: «Xabar.uz» / Фаррух Алиев

Қиш-қировли кунларда машиналар бензинни кўпроқ ёқади, сабаблар кўп: моторни узоқ қиздириш, йўлларнинг аҳволи, машина мойининг ёпишқоқлик даражаси ва ҳоказолар. Бундай вазиятда қандай иш тутиш, ёнилғи сарфини камайтириш бўйича «За рулём» журнали экспертлари маслаҳат беришяпти.

Демак, экспертларга қулоқ тутадиган бўлсак, машина кузовини қордан тозалаб бўлгунча моторни қиздириб олиш кифоя, ҳаракатланишни эса кескин қўзғалиш билан бошламаган маъқул. Машинани эринмасдан, қордан яхшилаб тозалаш тавсия этиляпти, шунда ҳам «темир тулпор» енгиллашади, ҳам ҳаво оқими қаршилиги камаяди.

Совуқ кунларда машина моторига ёпишқоқлик даражаси паст мой қуйишни тавсия этишяпти, шунингдек, шиналардаги ҳаво босимини назоратдан қочирманг: совуқда пасайиб кетган бўлиши мумкин, босимнинг камайиши эса, маълумки, ишқаланиш кучини ошириб ёнилғининг ортиқча сарфига олиб келади.

Ҳайдовчилардан қишда машинадаги ортиқча барча нарсалардан, жумладан, машина томидаги юкхонадан воз кечиш тавсия қилиняпти, машинага қўшимча юк — қўшимча ёнилғи сарфи, дегани. Қолаверса, қишда машинани бошқариш усулини ҳам ўзгартириш, жойдан кескин қўзғалмаслик, тезликдан тезликка силлиқ ўтиш каби маслаҳатлар берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг