Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Анвар Намозов

Дунёда тасодиф йўқ, бу сўзларни ўқиётганингиз ҳам тасодиф эмас!

1970 йили туғилган. 1993 йили СамДУнинг ўзбек филологияси факультетини тугатган. Фаолиятини «Зарафшон» газетасида бошлаган. «Ягона ҳимоячи» фельетони, «Телевизорни ўчиришни унутманг», «Шахсий манфаат ҳақида», «Бўйнингиздаги кишанни олиб ташланг», «Иймонингиз бутми, биродар?» ва бошқа мақолалари шов-шувларга сабаб бўлган.

Маълум муддат Самарқанд вилояти ҳокимлигида ишлаган. 1999 йилдан бошлаб салкам 10 йил мобайнида «Даракчи» газетасида бош муҳаррирлик қилган (Унинг раҳбарлигида газета адади 1000 донадан 244.000 тагача кўтарилган). Сўнгра «Янги аср авлоди» нашриёт-матбаа марказида бош муҳаррир бўлиб ишлаган.

Айни дамда Анвар Намозов «Янги китоб» нашриётида фаолият кўрсатмоқда.

Яна