Ўқитувчи жалб этилмаган шу иш қолганмиди?..
Ҳовлига кўчиб ўтганимизга кўп бўлгани йўқ. Маҳалламиз янги, иморатини битира сола кўчиб келаётган сонига барака кириб, кўчаларимиз ҳам тўлиб қолди. Янги маҳалланинг камчиликлари ўзига яраша: ҳар ким имкониятидан келиб чиқиб, ҳовлиси атрофини обод қилиш билан банд.
Кеча шомга яқин эшик таққиллади. Чиқсам қирқларни қоралаб қолган икки нафар аёл турибди. Иккисининг ҳам қўлида ручка, дафтар. Ранг қочган чеҳрасида жуда чарчашганини илғаш қийин эмас.
Хайрли юмуш - янги хонадон эгаларининг талаб ва таклифларини ўрганиб юришган экан: «Қандай камчиликлар бор?», «Газ, сув, светда узилишлар бўлмаяптими?», «Нималарга эҳтиёж сезяпсизлар: телефон, интернет?»...
Бундай йўқловдан ким хурсанд бўлмайди, дейсиз? Эътибордан бош осмонга етди.
Бироқ хайрлашиш чоғида хурсандликдан асар қолмади: уларни маҳалла фуқаролари йиғини фаоллари, деган хаёлда эдим, йўқ, ўқитувчилар экан. Дарсдан кейин жамоат ишлари жалб этилибди: янги маҳалла аҳлининг эҳтиёжларини ўрганиш учун...
Ўқитувчи жалб этилмаган шу иш қолганмиди?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter