106 ёшли аёл коронавирус устидан ғалаба қозонди

Франциялик 106 яшар аёл коронавирусдан соғайган, дея ёзмоқда Parisien газетаси.
Қариялар уйида яшовчи Элен Лефеврда 15 апрель куни коронавирус аниқланган. Қарияни юқори ҳарорат ва ҳолсизлик қийнаган. У шифохонага ётмаган, хонасида ўзини изолация қилган.
Ҳозирда унинг ҳолати яхши.
Айни пайтда Францияда коронавирус юқтирганлар сони 130 минг нафарни ташкил этмоқда. 24,6 минг нафар киши эса вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter