Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

16 ёшли ўқувчи уч кунда ўз кучи билан миллионер бўлди

16 ёшли ўқувчи уч кунда ўз кучи билан миллионер бўлди

Ўйиндан скриншот

16 ёшли ўқувчи Robloxда 11 млн доллардан кўпроқ пул ишлади — у Grow a Garden ферма симуляторини яратиш учун атиги уч кун вақт сарфлади.

Экинларни етиштириш ва сотиш ҳақидаги ўйин жуда оммалашиб кетди: ҳозиргача 21,6 миллион фойдаланувчи ўйнади — бу Fortnite, Dota 2 ва CS2 ни қўшиб ҳисоблагандан ҳам кўп!

Ўйин концепциясини Янги Зеландия студияси сотиб олди, аммо мактаб ўқувчиси ўйин ҳуқуқининг 50 фоизини сақлаб қолди.

Маълумот учун: Roblox — ўйинлар ўйнаш учун онлайн-платформа ҳамда ўйинлар яратиш учун тизим. Исталган фойдаланувчи платформада ўз ўйинини яратиши ёки бошқаларнинг ўйинларини ўйнаши мумкин. Жанрлар жуда кўп. 2020 йилнинг август ҳолатига Roblox платформасининг ойлик фаол фойдаланувчилари 164 млн нафардан, 2021 октябрида 226 млн нафардан ошган. Америкалик 16 ёшгача болаларнинг ярмидан кўпи Robloxда ўйнайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг